1

"Соғлом бола йили"да Тошкентда 433 та болалар тўгараги фаолияти йўлга қўйилди

ЖАМИЯТ 11.12.2014, 16:16
"Соғлом бола йили"да Тошкентда 433 та болалар тўгараги фаолияти йўлга қўйилди

“Соғлом бола йили” Давлат дастури асосида маданият ва аҳоли дам олиш марказларида болалар учун турли йўналишларда 433 тўгарак фаолияти йўлга қўйилди. Болаларнинг маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида ёзги мавсумда шаҳардан ташқарида 20 оромгоҳ, мактабларда 36 оромгоҳ ташкил этилди, дея хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий сайти.

Бошқарма вакилларининг маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 декабрдаги “2011-2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан, пойтахтимизда 3 янги боғ барпо этиш, 5 боғни реконструкция қилиш, 5 боғни капитал таъмирлаш ва бир боғни жорий таъмирлаш белгиланган. Бу йил Гулшан, Мирзо Улуғбек, Фурқат, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғлари тўлиқ таъмирланди. Бектемир туманида «Қуёшча нури» номли янги боғ барпо этилди. “Оймома” ва Янги Сергели маданият ва истироҳат боғларида реконструкция ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, пойтахтимизда 22 та стадион, 640 та спорт зали, 49 та сузиш ҳавзаси, 6 ўқ отиш тири, 1 минг 485 та спорт майдончаси, 1 та ипподром ва 4 та спорт манежида ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун яратилган. Ҳамда «Пахтакор» ОАЖга қарашли футбол мактабида ташкил этилган 292 спорт секциясида 25 минг 68 нафар ўғил-қиз машғулотларга мунтазам қатнашиб келмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1