Дамасга яширилган сифати кафолатланмаган дорилар тўхтатиб қолинди

ЖИНОЯТ 17.07.2019, 09:26
Дамасга  яширилган сифати кафолатланмаган дорилар тўхтатиб қолинди

Божхона ходимлари томонидан айрим шахсларнинг сифати кафолатланмаган дори-дармонларни мўмай даромад орттириш мақсадида юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Малик” ўтказиш пункти орқали республикамизга кириб келган “Дамас” автомашинаси божхона кўригидан ўтказилганда,автомашинанинг олд бампери ички қисмига 9 турдаги 1214 дона дори воситалари, шунингдек тамаки маҳсулотлари, кир ва идиш ювиш воситалари хуфиёна тарзда яширилганлиги аниқланди.

Жазирама кунларда капсула, таблетка, шамдори ва суртма шаклидаги мазкур дори воситаларини сақлаш ва ташиш шартларига риоя қилинмаслиги натижасида уларда кимёвий ўзгаришлар кузатилиши ва сифати бузилиши кундек равшан. Бу эса юртдошларимиз саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради.

Мазкур ҳолатда тўхтатиб қолинган дори воситалари ва бошқа товарларнинг умумий қиймати 97 млн. 695 минг сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1