АсосийJamiyat

Газ ҳисоблагичлари алмаштирилади. Ўрнатиб бериш кимнинг ҳисобидан?

'Газ ҳисоблагичлари алмаштирилади. Ўрнатиб бериш кимнинг ҳисобидан?'ning rasmi

Бутун республикамизда ишлаб турган газ ҳисоблагичлари электрон газ ҳисоблагичларга босқичма-босқич алмаштирилади. Электрон ҳисоблагичлар табиий газ ҳисоби ва назоратининг автоматлаштирилган тартибини (АСКУГ тизими) жорий этиш доирасида ўрнатилмоқда. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” АЖ мутасаддилари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда маълум қилди.

Газ ҳисоблагичлари 3,4 млн. Истеъмолчига ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатилади. Яъни истеъмолчилардан бунинг учун ҳақ олинмайди.

Шаҳноза Исломова, Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш дирекцияси директори:

— Газ электрон ҳисоблагичлари босқичма-босқич ўрнатилади. Биринчи босқичда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ишлар олиб борилса, кейинги босқичларда Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Хоразм, Наманган, Навоий ва бошқа ҳудудлар қамраб олиниши режалаштирилган.

Тошкент вилоятининг Қибрай тумани У.Юсупов маҳалласида мавжуд 189 та аҳоли хонадонларининг газ таъминоти 2 босқичли тизимга ўтказилди.

Унга кўра,

-юқори босимли газ тақсимлаш пункти (ГТП) тўлиқ модернизация қилинди;

-хонадонларга ўрнатилган замонавий газ ҳисоблаш ускуналарини автоматик назорат қилиш тизими ўрнатилди;

-ҳар бир хонадонларга замонавий газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилди;

-хонадонларга кириш қисмига махсус темир қутиларда босим созлагич (регулятор)лари ўрнатилди;

-ҳудуддаги газ тармоқлари тўлиқ модернизация қилинди;

-газ сарфини онлайн “ITRON” дастури орқали кузатиб бориш мақсадида тумангаз диспетчерлик хизматида махсус монитор ўрнатилди;

-ҳар бир хонадонга газ сизиб чиқиши ва ис газини аниқловчи 189 дона сигнализаторлар ўрнатилди. Бу сигнализаторлар ис гази концентрацияси меёридан ошганда табиий ва суюлтирилган газ сизиб чиққан ҳолларда газ таъминотини автоматик ўчириб, овозли сигнал билан огоҳлантиради.

Ҳозирги кунда кириш қисмига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич билан хонадонларга ўрнатилган ҳисоблагичлар кўрсаткичлари солиштириб, таҳлил қилинганда йўқотиш 1 фоизни ташкил қилмоқда.

Мутасаддиларнинг сўзларига кўра, замонавий газ электрон ҳисоблагичларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича “Artel” компанияси билан музокаралар олиб борилмоқда. Келгусида шартнома тузилиб, республика аҳолисини замонавий газ электрон ҳисоблагичлари билан таъминлаш кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар