АсосийJamiyat

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жанговар шайлиги синовдан ўтказиляпти

'Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жанговар шайлиги синовдан ўтказиляпти'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳудудий бўлинмаларида ўқув машғулотлар давом этмоқда, дея хабар бермоқда Гвардия матбуот хизмати.

Наманган вилоятида жойлашган “Ғурумсарой” дала ўқув майдонида ўтказилаётган ўқув машғулотларида бўлинмаларнинг юқори жанговар шайлиги ҳолатини ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг турли вазиятларда психологик тайёргарлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Бундан кўзланган мақсад ҳарбий хизматчиларнинг замонавий қурол-яроғлардан моҳирлик билан фойдалана олиш ҳамда амалиётда профессионал даражада ҳаракатланиш кўникмаларини янги босқичга кўтаришдан иборат.

Фото:



    Бошқа янгиликлар