Экспертлар инсоният йиллик Ер ресурслари захирасини тугатгани ҳақида бонг уришмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.
Мутахссислар фикрича йил сайин одамзод борган сари табиат олдида“экологик қарзга” ботмоқда. Американинг Global Footprint Network таҳлил маркази маълумотларига кўра, 29 июль куни инсоният сайёрамиз бир йилда тиклаши мумкин бўлган барча сув, тупроқ ва ҳаво захирасини мутлақо тугатиб бўлди. Тадқиқот натижаларига кўра, одамзод ҳозирда экотизимлар қайта тикланишига нисбатан табиатдан икки карра тезроқ фойдаланмоқда. Ҳар йили сайёра ресурсларининг ўзини тиклаш кесишуви борган сари барвақт бошланмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, инсоният табиатдан униниг қайта тикланишга қодирлигига нисбатан 75 фоизга тезроқ фойдаланмоқда. Буни гўёки инсоният ҳозирда бир эмас, иккита сайёрада яшаётганига қиёслаш мумкин. Биз жуда катта тезликда табиий ресурсларимизни тугатяпмиз. Ўрмонларнинг йўқолиши, тупроқ эрозияси, билогик хилма- хилликнинг йўқолиши, иқлим ўзгариши жараёнлари, экстремал об-ҳаво шароитлари буларнинг барчаси олимларнинг фикрича, глобал табиат таназзулининг натижасидир. Инсоният экологик қарздорлигининг асосий сабабларидан бири – ҳар йили атмосферага чиқарилаётган зарарли газлар миқдорининг ортиб бораётганидадир.






