АсосийJamiyat

Қўқон университети ташкил этилди

'Қўқон университети ташкил этилди'ning rasmi

Ҳуқуқий ахборот каналининг хабар қилинишича, ҳукумат қарори (683-сон, 17.08.2019 й.) билан Қўқон университети ташкил этилди.

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, ўқитиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Бакалавриат ва магистратурага қабул параметрлари, шунингдек, қабул қилиш тартиби ва қоидалари

Университет томонидан белгиланади.

Университетда таълим 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

    Бошқа янгиликлар