АсосийJamiyat

“Ўзбекистон” ноширлари “МediaUz – футбол ҳафталиги”да муваффақиятли иштирок этмоқда (Фото)

'“Ўзбекистон” ноширлари “МediaUz – футбол ҳафталиги”да муваффақиятли иштирок этмоқда (Фото) 'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда ОАВ ва матбаа корхоналари ходимлари учун ташкил этилган “МediaUz – футбол ҳафталиги” давом этмоқда.

Турнирда, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимидаги “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи жамоаси муваффақиятли иштирок этмоқда.

Футбол ҳафталигининг иккинчи, яъни 25 август куни “Ватанпарвар” газетаси жамоасига қарши кечган ўйинда “Ўзбекистон” НМИУ жамоаси 4:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

Шу куннинг ўзида иккинчи матч, яъни “Ёшлар овози” газетаси жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилиб, “Ўзбекистон” ноширлари 7 очко билан кейинги турга чиптани қўлга киритишди.

26 август куни эса “Ўзбекистон” НМИУ футболчи-ноширлари “Ёшлар иттифоқи” жамоасига қарши майдонга тушиб, 4:2 ҳисобидаги ғалаба билан чорак финалга йўл олишди.

Эртага, 27 август куни соат 19:00 да “Ўзбекистон” ноширлари “Спорт” телеканали жамоасига қарши яшил майдонга тушишади.

Эслатиб ўтамиз “МediaUz – футбол ҳафталиги” 29 августга қадар давом этади.

“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи

Матбуот хизмати

Бошқа янгиликлар