Абитуриентлар белгиланган квота бўйича ўқишга киролмаган тақдирда СУПЕР КОНТРАКТ асосида қабул қилиниши мумкин.
Бунда СУПЕР КОНТРАКТнинг миқдори контракт тўловига нисбатан қуйидагича белгиланади:
- 1 баллгача етмаганда — 1,5 баробар;
- 1,1 баллдан 2 баллгача етмаганда — 2 баробар;
- 2,1 баллдан 3 баллгача етмаганда — 2,5 баробар;
- 3,1 баллдан 4 баллгача етмаганда — 3 баробар;
- кириш учун 4 баллдан кўп ва минимал баллдан (56,7) кам бўлмаганда — 10 баробар ва ундан кўп (йўналишга қараб).
Бундан ташқари, 56,7 дан кам балл тўплаганлар ҳам талаба бўлиши мумкин.
Бунда абитуриентлар ҳужжат топширган йўналиши бўйича энг юқори СУПЕР КОНТРАКТ миқдорининг 2 баробарини тўлаши лозим.
Масалан, оширилган тўлов контракти 10 баробар (100 млн. сўм) бўлса — 20 баробар (200 млн. сўм) тўланади.
- Эслатиб ўтамиз (http://www.lex.uz/docs/3244181), оширилган контракт фақат биринчи ўқув йили учун тўланади.






