my5
all

Хитойда содир бўлган зилзилада жабрланганлар сони 63 кишига етди

ДУНЁ 09.09.2019, 12:37
754
Хитойда содир бўлган зилзилада жабрланганлар сони 63 кишига етди

Хитой жануби-ғарбидаги Сичуань провинциясида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Сўнгги маълумотларга қараганда ер силкинишлари сабабли жабрланганлар сони 63 кишига етган, 2,4 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди.

Зилзила якшанба куни эрталаб маҳаллий вақт билан соат 06.42 да Вэйюань ҳудудида содир бўлган. Унинг ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашгани айтилмоқда.

Зилзила 63 аҳоли яшаш пунктида вайронагарчиликни юзага келтирган. 10 мингдан ортиқ одам фалокат ҳудудида бўлган, уларнинг деярли барчаси у ёки бу даражада моддий зарар кўрган. 132 та бино бутунлай вайронага айланди, 161 бино эса жиддий шикастланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10194.96
USD 10.23
11518.27
EUR 62.49
143.88
RUB 1.4