British Airways авиакомпанияси учувчилари ойлик маошлариинг оширилиши ва меҳнат шароитларининг яхшиланишини талаб қилиб иш ташлаш акцияларини ўтказишмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.
Ушбу жараён икки кун давом этиши мумкинлиги ҳақида айтилмоқда. Шу муносабат билан компания душанба ва сешанба кунги рейсларнинг аксариятини бекор қилишга мажбур бўлмоқда. Авиакомпания икки мингга яқин парвозларни бекор қилган. Бу эса 290 минг нафарга яқин йўловчиларнинг режаларига таъсир этмоқда. Компания раҳбарияти ва учувчилар касаба уюшмаси музокаралар ўтказишга тайёр, бироқ компания раҳбарияти янги таклифлар билан чуққунга қадар бу жараён ортга сурилиши маълум қилинди.
Бундан аввалги музокаралар давомида компания раҳбарияти учувчилар ойлик маошини келаси уч йилда 11,5% оширишни билдирган эди. Бироқ касаба уюшмалари июль ойида ушбу таклифни рад этишганди. Ҳисоб–китобларга кўра, бир кунлик иш ташлаш авиакомпанияга 40 миллион фунт стерлингга тушмоқда.