АсосийDunyo

АҚШ “Толибон” билан музокаралар ўтказишдан воз кечди (Видео)

'АҚШ “Толибон” билан музокаралар ўтказишдан воз кечди (Видео)'ning rasmi

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео маълум қилди. У шунингдек расмий Вашингтон музокараларнинг қайта тикланишига умид қилишини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Бунинг учун эса “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига жиддий мажбуриятларни олиши ва аввал эришилган келишувларни бажариши лозим. Бундан аввал америкалик ҳарбийларни Афғонистондан олиб чиқиб кетиш муддатлари бўйича томонлар ўртасида келишувга эришилган эди. Келишув имзолангандан кейин АҚШ қўшинларининг Афғонистондаги 5 та базани 135 кун ичида тарк этишига келишиб олинган эди.

Бунинг эвазига “Толибон” мамлакат ҳудудидан АҚШга ёки бошқа давлатларга ҳужум қилиш мақсадида фойдаланмаслиги бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олган эди. Бироқ 5 сентябрь куни Қобулда рўй берган террорчилик ҳаракати ортидан АҚШ музокаралар ўтказишни тўхтатишини маълум қилди.


Бошқа янгиликлар