АсосийDunyo

Исроил бош вазири ўз режасини маълум қилди (Видео)

'Исроил бош вазири ўз режасини маълум қилди (Видео)'ning rasmi

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяху Иордан дарёсининг ғарбий соҳилларини ўз мамлакати таркибига қўшиб олишни режалаштирётганини маълум қилди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Бош вазир баёнотига нисбатан қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар кескин муносабат билдиришди. Сиёсатчи ўзининг бу каби режасини сайлов олди дастуридан ўрин олган Ашдоддаги чиқиши давомида маълум қилган. Биньямин Нетаньяху борди-ю, мамлакат парламентига бўлиб ўтадиган навбатдаги сайловларда ғалаба қозонгудек бўлса, Иордан водийси ва Ўлик денгизининг шимолий соҳиллари ҳудудида Исроил суверенитети ўрнатилишини таъкидлади. Ушбу ҳудудларнинг катта қисми Исроил аҳоли пунктлари билан эгаллаб олинган.

Араб давлатлари лигаси кенгаши ушбу баёнотни Исроил тажовузкор режаларининг жиддий исботи, халқаро қонунлар, БМТ низоми ва халқаро аҳамиятга эга тегишли резолюциялар бузилишининг яққол далили сифатида эътироф этмоқда. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2016 йилги резолюцияси Исроилга Иордан дарёсининг ғарбий ҳудудларида аҳоли пунктларини барпо этиб, эгаллаб олишни ман этади. БироқИсроил ушбу мажбуриятни бажаришдан бош тортиб келмоқда. Айнан шу ҳолат Исроил- Фаластин ўртасида тинчлик ўрнатиш йўлида асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда.


Бошқа янгиликлар