1

Пулдан кўйлак кийган аёл ҳақида

ЖАМИЯТ 20.09.2019, 10:03
Пулдан кўйлак кийган аёл ҳақида

Ҳафта аввалида ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги тўй эгаси бўлган аёлнинг бўйнига «пулчамбар» осилгани акс этган видеолар тарқалган эди. Ушбу видеони ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари «пулдан кўйлак кийган аёл» дея талқин қилган эди.

Ушбу ҳолат Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўрганилди.

«Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий раҳбарияти ушбу вазиятни жойига бориб ўрганди. Маълум бўлишича, мазкур тўй лўли миллатига мансуб фуқароларнинг никоҳ тўйи бўлиб, улар тўёнани бир тизимчага пулларни териб, худдики гулчамбар сингари (пулчамбар шаклида, албатта) бўйинга осиб қўйиш орқали тақдим қилишаркан. Биз кўриб турган ‘либос’ эса асло либос бўлмай, балки бўйинга устма-уст осилганидан ҳосил бўлган ‘пулчамбарълар уюми экан.

Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси мутасаддилари ўрганиш жараёнида ушбу фуқаролар билан суҳбатлашиб, Ўзбекистон сўми миллий валютамиз эканлиги, у давлатимиз рамзи сифатида алоҳида муҳофаза қилиниши ҳамда биз барча миллатлар қаторида лўлиларнинг ҳам урф-одатларини ҳурмат қилсак-да, қонун барчага баробар эканлиги хусусида тушунтиришлар берди», — дейилади Хотин-қизлар қўмитасининг расмий баёнотида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1