АсосийJinoyat

Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди

'Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди'ning rasmi

Божхона ходимлари республикамизга сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тадбирда Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.З.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадонда ноқонуний сақланаётган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 90 миллион сўмлик 15 070 қадоқдаги дори-дармон воситалариборлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар