1

Қашқадарёда Бош прокуратура раҳбарияти иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 21.09.2019, 17:24
Қашқадарёда Бош прокуратура раҳбарияти иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 20 сентябрь санасида Қашқадарё вилояти Миришкор тумани "Халқ қабулхонаси" биносида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхўжаев раҳбарлигида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда вилоят, туман ҳокимяти вакиллари, вилоят прокурорининг ўринбосарлари, ҳудудда фаолият олиб бораётган алоқадор корхона ва ташкилотларнинг масъул раҳбарлари иштирок этди.

Қабул жараёнида мавжуд муаммолар атрофлича ўрганилиб, вилоятда истиқомат қилаётган 32 нафардан ортиқ фуқаролардан тушган турли мавзулардаги мурожаатлар фуқаролар иштирокида миуҳокама қилинди.

Кўрилган мурожаатларнинг 4 таси жойида қаноатлантирилди. Жумладан, фуқаролар С.Холиқулова, Б.Шодмонов ва С.Шернаевларнинг фермер хўжаликлари ҳисобидан иш ҳақи ундириш билан боғлиқ мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

Барча мурожаатлар назоратга олиниб, белгиланган муддатларда қонуний ҳал қилиниши юзасидан масъулларга зарур топшириқлар берилди.

Бу каби сайёр қабулларнинг тез-тез, айниқса чекка ҳудудларда ўтказилиши фуқароларнинг муаммолари ижобий ечим топишида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1