1

Қашқадарёда Биринчи халқаро анор фестивали бўлиб ўтмоқда

МАДАНИЯТ 29.09.2019, 20:00
Қашқадарёда Биринчи халқаро анор фестивали бўлиб ўтмоқда

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги Варганза қишлоғида биринчи халқаро «Анор» агрофестивали бўлиб ўтмоқда. Фестиваль очилиши арафасида ОАВ вакиллари қаторида «Дарё» ходимлари ҳам Қашқадарёга жўнаб кетди. Фестиваль 26 сентябрда бошланди ва 1 октябргача давом этади.

Тадбир Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 13–14 декабрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Шаҳрисабз шаҳрини фестиваллар шаҳрига айлантириш бўйича топшириғи юзасидан ўтказилмоқда.

27 сентябрь, жума куни фестиваль иштирокчилари Қашқадарё халқаро инвестиция форумига ташриф буюришди. Шунингдек, журналистлар ва хорижий меҳмонлар Шаҳрисабзнинг диққатга сазовор жойлари билан таништирилди.

Тадбирнинг энг аҳамиятли воқеаси шуки Шаҳрисабрзнинг Коба тарихий қадамжосида Италиянинг Казерта шаҳри мери ва Қашқадарё вилояти ҳокими ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан фестиваль кунлари Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб туманида биринчи туризм қишлоғининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

28 сентябрь, шанба куни Анор фестивали Варганза қишлоғида ўз фаолиятини давом эттирди.

Анор фестивалига 15 та хорижий мамлакатдан меҳмонлар иштирок этмоқда. Йирик фестивалга келган сайёҳлар ва ОАВ вакиллари Варганза қишлоғидаги анорзорларга бориб, меваларни териш жараёнлари билан танишдилар.

Маълумот ўрнида, 20 минг киши истиқомат қиладиган Варганза бутун республикага ўз анори билан машҳур. Қишлоқда анор экспорти билан шуғулланувчи 30 нафар тадбиркор фаолият юритади. Айни пайтда қишлоқда минг гектар майдонда анор мавжуд бўлса, шундан 350 гектари фермер ва деҳқон хўжалиги эгаларига тегишли. Қолгани қишлоқда яшовчи аҳоли томорқасида экилган.

Юқоридагилардан ташқари дастурдан «Китоб кенглик» обсерваториясига саёҳат, Яккабоғда кўпкари, кураш мусобақалари ҳамда миллий либослар намойиши ўрин олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1