АсосийJamiyat

Фирдавс Абдухолиқов: “Госфильмофонд”да сақланаётган ўзбек фильмларини қайтариш бўйича музокаралар олиб борамиз

'Фирдавс Абдухолиқов: “Госфильмофонд”да сақланаётган ўзбек фильмларини қайтариш бўйича музокаралар олиб борамиз'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Россия Федерациясининг Москва ҳамда Қозон шаҳарларида “Ўзбек киноси кунлари” бўлиб ўтмоқда.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Россия Федерацияси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси томонидан ўтказилаётган ушбу тадбирлардан иккала давлат учун ҳам кино санъати соҳасидаги ҳамкорликлар учун кенг йўл очилиши кутилмоқда.

– Кино кунлари доирасида биз “Ўзбеккино” ва Россиянинг йирик кинокомпаниялари ўртасида қўшма кино лойиҳаларини ташкил этиш бўйича қатор меморандумлар имзолашни режалаштирмоқдамиз, турли йилларда яратилган ва айни пайтда Россиянинг “Госфильмофонд”ида сақланаётган ўзбек фильмларини қайтариш бўйича музокаралар олиб борамиз, – дейди Ўзбекистон делегациясига раҳбарлик қилаётган “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов.

Россияда Ўзбек киноси кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг 2018 йил октябрь ойида бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича иқтисодиётимизнинг кўплаб соҳаларида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда 2019-2024 йилларда иқтисодий ҳамкорлик дастурининг қабул қилинган чора-тадбирлари доирасида ўтказилмоқда.

Шунингдек, Рустам Саъдиев, Умид Ҳамдамов, Сарвар Каримов ва бошқа ёш режиссёрлар москвалик ҳамкасблари билан кино соҳасидаги алоқаларини ривожлантириш ва ҳамкорликда фильмлар олиш бўйича музокаралар олиб боришмоқда.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадовнинг таъкидлашича, тақдим этилаётган фильмлар россиялик томошабинларга ўзбек киноси тарихи ва бугунги ҳолати билан яқиндан танишиш имконини беради.

Тадбирлар доирасида томошабинларга ўзбекистонлик режиссёрлар томонидан ишлаб чиқарилган 10 та бадиий ва 4 та ҳужжатли фильм намойиш этилади.

photo5235666886350449826.jpg

photo5235666886350449827.jpg

    Бошқа янгиликлар