АсосийJamiyat

Маълумотнома олиш учун келган фуқарога пахта териш шарти қўйилди

'Маълумотнома олиш учун келган фуқарога пахта териш шарти қўйилди 'ning rasmi

Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлигининг телеграм каналида қўйилган хабарга кўра, пахта терими даврида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва теримчилар учун зарурий шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли чора-тадбирлар олиб борилаётганига қарамай, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда, шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячилари берган маълумотларда меҳнат қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар учраб турибди.

Қорақалпоғистоннинг Тахиатош тумани “Айдын жол” МФЙ раиси Б.А. кам таъминланганлик ҳақидаги маълумотномани олиш учун келган фуқарога маълумотнома учун теримга чиқиш шартини қўйган. Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганиш натижасида ҳақиқатан қонун бузилганлиги аниқланди ва маҳалла раиси Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми билан 6 690 000 сўм миқдорда жаримага тортилди.

    Бошқа янгиликлар