Мактабларнинг ўрнак кўрсатган ходимлари моддий рағбатлантирилади

СИЁСАТ 07.10.2019, 11:06
Мактабларнинг ўрнак кўрсатган ходимлари моддий рағбатлантирилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан бирга умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, жамғарма умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларга таълим берадиган барча тур ва номдаги умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда мактаб-интернатларида ташкил этилади.

Жамғарма умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва сифатини оширишни рағбатлантириш, педагог, психолог
ва кутубхона ходимларига ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш, педагог ходимларнинг касб маҳорати ва малакасини оширишини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида ташкил этилади.

Жамғарманинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган педагог, психолог
    ва кутубхона ходимларининг (улар умумий сонининг кўпи билан 50 фоизи) базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш йўли билан уларни моддий рағбатлантириш;
  • умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш;
  • тежалган маблағлар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу маблағлар ҳисобидан ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича тўланмаган нафақаларни молиялаштириш.

Қарор билан бирга умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, жамғарма умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларга таълим берадиган барча тур ва номдаги умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда мактаб-интернатларида ташкил этилади.

Шу билан бирга, халқ таълими тизимида биринчи марта мазкур хужжат билан ўқитувчилар учун ҳар ойлик 100 фоизлик устамалар жорий этилмоқда. Ушбу устама ҳақ олиш ҳуқуқини кўлга киритган педагог ходимлар (устама олиш даврида) шартли равишда “Аъло даражали” педагоглар деб юритилади.

Умумтаълим муассасаси раҳбарига Жамғарма маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш юқори турувчи ташкилот тавсия асосида берилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1