Аввал хабар берганимиздек, Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сон қарори асосида қабул қилинган низомга кўра, педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари ҳам белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида белгиланган тартибда назарда тутиладиган бюджет маблағлари Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади. Жамғарма умумтаълим муассасаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида ташкил этилади.
Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш
ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.
Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.
Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
65-70 балл тўпласа - 10 фоиз;
71-75-балл тўпласа- 15 фоиз;
76-80 балл тўпласа - 20 фоиз;
81-85 балл тўпласа - 25 фоиз;
86-90 балл тўпласа - 30 фоиз;
91-95 балл тўпласа - 35 фоиз;
96-100 балл тўпласа - 40 фоиз.
Умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.
Кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
65-75 балл тўпласа - 10 фоиз;
76-85-балл тўпласа- 15 фоиз;
86-100 балл тўпласа - 20 фоиз.
Умумтаълим муассасалари кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.
Психолог ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
65-75 балл тўпласа - 10 фоиз;
76-85-балл тўпласа- 15 фоиз;
86-100 балл тўпласа - 20 фоиз.
Умумтаълим муассасалари психолог ходимларининг базавий тариф ставкаларига жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.