1

Ўзбек кинофильми илк бор “Оскар” мукофотининг саралаш рўйхатига киритилди

МАДАНИЯТ 08.10.2019, 18:04
Теглар: Ўзбекфильм, Оскар
Ўзбек кинофильми илк бор “Оскар” мукофотининг саралаш рўйхатига киритилди

“Оскар” мукофотининг ”Энг яхши хорижий фильм” тоифасига даъвогар фильмлар рўйхати маълум бўлди. Бу йўналишда 93 та мамлакатдан, шу жумладан 3 та илк бор қатнашаётган мамлакатлар – Ўзбекистон, Гана ва Нигериядан илк бор ариза тушган.

Киноакадемиянинг тартиб-қоидаларига кўра, картина 40 дақиқалик бўлиб, АҚШ ҳудудидан ташқарида яратилган ва қаҳрамонлар суҳбати инглиз тилида эмас, бошқа тилда бўлиши талаб этилади.  

Аввал бу йўналиш «Хорижий тилдаги энг яхши фильм» деб аталган, аммо жорий йилдан янги ном билан атала бошлаган.

Маълумот учун: “Ўзбеккино” миллий агентлиги “Оскар” мукофотига Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон” фильмини тавсия қилган. Мазкур кинотасма XXVIII “Киношок” фестивалининг бош совринига сазовор бўлган.  

Фильмда бош роллардан бирини ижро этган актриса Феруза Саидова энг яхши аёл роли учун махсус мукофотни қўлга киритди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1