АсосийJamiyat

Маҳаллий фармкорхоналар Олмаота форумига таклиф қилинади

'Маҳаллий фармкорхоналар Олмаота форумига таклиф қилинади'ning rasmi

2019 йил 15-16 октябрь кунлари Қозоғистонинг Олмаота шаҳрида Осиё фармацевтика форуми бўлиши ҳақида хабар берилди. 

Бир йил ичида иккинчи маротаба ўтказиладиган форум Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатлари ва Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Қозоғистон, Россия, Беларусь, Арманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон фармацевтика бозори етакчиларини бир жойга жамлайди. 

Мазкур Форумда соҳа мутахассислари қатор масалаларни муҳокама қиладилар, хусусан, клиник тадқиқотларда муаммолар, нархларни белгилаш, дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш, маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босиш, регулятор масалалар, шунингдек, дистрибуция ва маркетинг. 

Икки кун давомида турли давлатлардан 20дан ортиқ спикерлар форум иштирокчилари билан тажриба ва билимларини алмашадилар. 

Шунингдек, тадбир доирасида соҳа кўргазмасининг ҳам уюштирилиши режада бўлиб, иштирокчи давлатлардан ташриф буюрган етакчи корхона ва компаниялар ўз фармацевтика маҳсулотларини намойиш этадилар. 

Маҳаллий фармкорхоналарни форумда иштирок этишга таклиф қиламиз, дейилган хабарда. Бундай истаги бўлган фармкорхоналар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлигининг Халқаро алоқалар бошқармаси мутахассиси Шохрух Аслановга мурожаат қилишлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар