Ижтимоий тармоқларда даладан бир неча дона маккажўхорини олиб кетмоқчи бўлган фуқарони қаттиқ изза қилаётган ҳоким видеоси тарқалди.
Мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани ҳудудида содир бўлганлиги, ушбу видеоёзув кадр ортидаги шахс Миришкор тумани ҳокими эканлиги аниқланган.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълумот беришича, ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси органлари томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.






