Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февраль 133-Ф сонли фармойишларига мувофиқ жорий йилнинг 21-22 ноябр кунлари «O’ZLITINEFTGAZ» АЖ да «Инвестицияларни жалб қилиш – нефтгаз тармоғи фаолиятининг барча соҳаларида инновацион ривожланиш йулига ўтиш асоси» мавзусида Республика илмий-техникавий ва тармоқ илмий-амалий анжумани ўтказилади:
Анжуманда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
- инновацион ишланмаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилишга йўналтириш учун инвестиция манбаларини излаш;
- юқори қўшимча нархли товар маҳсулотини ишлаб чиқариш янги технологияларини жорий қилиш бўйича нефтгаз тармоғининг қазиб олувчи ва қайта ишловчи корхоналари иш фаолиятини фаоллаштириш;
- нефтгаз тармоғи корхоналарининг энергия ва манбалар тежамкорлиги технологиялари, шунингдек энергиянинг янгиланаётган манбаларидан (энергиянинг муқобил манбалари) фойдаланиш бўйича технологияларини жорий қилиш;
- ривожланаётган технологияларни қўллаган ҳолда углеводород захираларини ошириш бўйича геологик-қидирув ишлари самарадорлигини ошириш;
- углеводород хом ашёсини қазиб олишни, шу жумладан қийин қазиб олинадиган захиралар олинишини ошириш бўйича илғор технологияларни жорий қилиш;
- ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш ҳамда моддий ва молиявий манбалардан фойдаланишни назорат қилиш учун нефтгаз тармоғи корхоналарида ахборот-коммуникацион технологияларни жорий қилиш.