1

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида янги фильм олинади

МАДАНИЯТ 11.10.2019, 09:36
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида янги фильм олинади

Ўзбеккино миллий агентлиги буюртмаси асосида шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида“Йўлбарснинг туғилиши” номли фильмни суратга олишга киришилди. Бу  ҳақида Даракчи нашрига Ўзбеккино миллий агентлиги маълум қилди. Октябр ойи охирларида суратга олинадиган мазкур асар З.М.Бобурнинг туғилишигача бўлган воқеаларни қамраб олади.
Янги фильм ҳақида ёш режиссёр қуйидагиларни гапириб берди:
— Бобур Мирзо бобомизга қизиқишим туғилган кунимдан бошланган десам ҳам тўғри бўлса керак. Чунки падари бузрукворим менга яхши ниятлар ила буюк бобомизнинг исмини қўйганлар. Болалигимдан Бобур Мирзо ҳақидаги асарларни севиб ўқир эдим. Кунларнинг бирида қўлимга Хайриддин Султоннинг “Бобурийнома” асари тушиб қолди. Мазкур китобда “Йўлбарснинг туғилиши” деган ажойиб ҳикоя бор экан. Шу ҳикоя асосида сенарий ёзиб, “Ўзбекино” миллий агентлиги бадиий кенгашига ҳавола этдим.

Уларга маъқул келиб, кинони суратга олиш учун маблағ ажратишди. Биласиз, Бобур Мирзонинг таваллудига оид кўплаб ривоятлар бор. Ўйлашимча, бир суратга оладиган асар ҳам томошабинларга манзур бўлади. Ҳозирда актёрлар ансанбили деярли шаклланиб бўлган. Тасвирга олиш ишлари якунланиб, монтаж қилингач, юртдошларимиз эътиборига хавола этамиз

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1