Бразилиянинг 1500 километр соҳил бўйи ҳудуди нефть доғи билан қопланди, деб хабар берди Ntdtv.ru нашри.
Айни дамда Бразилияда номаълум манбадан тўкилган нефтни йиғиштириб олиш ишлари олиб борилмоқда. Нефть доғлари дастлаб мамлакатнинг шимолий-шарқий соҳил бўйи ҳудудларида пайдо бўла бошлаган. Маълумотларга кўра, айни дамга қадар 100 тоннадан ортиқ нефт маҳсулоти йиғиштириб олинган. Олиб борилган тадқиқотлардан бу мамлакатда қазиб олинувчи ёки хориждан импорт қилинувчи маҳсулот қолдиқлари эмаслиги аниқланган.
Мамлакат президенти Жаир Болсонару нефтнинг денгизга тўкилиши жиноий гуруҳлар фаолияти билан боғлиқ эканлигини тахмин қилмоқда. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири буни Венесуэлладан олиб кетилаётган нефть бўлиши мумкинлиги, бироқ якуний хулосага келиш учун хали эрта эканлигини таъкидлаб ўтди.






