АсосийЖАМИЯТ

Сергелида хитой тилига ихтисослашган боғча очилди(видео)

Сергели туманида яна бир нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилганини эълон қ...

'Сергелида хитой тилига ихтисослашган боғча очилди(видео)'ning rasmi

Сергели туманида яна бир нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилганини эълон қилди Тошкент шаҳар матбуот хизмати.

Муассаса давлат шерикчилик асосида ташкил этилган бўлиб, 200 ўринга мўлжалланган. Амалдаги Низомга кўра, қабул қилинганларнинг 25 фоизи, яъни ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оила фарзандлари давлат томонидан белгиланган нарх асосида қабул қилинади.

Маълумот берилишича, МТТ хитой, рус ва инглиз тиллари ва математикани ўргатишга ихтисослашган. Бундан ташқари логопед ва психолог хизматлари ҳам ташкил этилган. Шунингдек, шахмат тўгараги ҳаи йўлга қўйилди. 

Мазкур боғчага болалар бир ярим ёшдан қабул қилинади, ойлик тўлови эса бир миллион қилиб белгиланган. Ҳар бир гуруҳ 15 тадан болага мўлжалланган.   

    Бошқа янгиликлар