Яқин кунларда ижтимоий тармоқларда синфхонада партасиз ерда ўтириб дарс ўтилаётгани ҳақида видео ва фотолар пайдо бўлганди. Бундан айримлар шокка тушган бўлса, баъзилар бу нормал ҳолатлиги, дунёнинг баъзи ривожланган мамлакатларида бунақа усулнинг мавжудлигини айтишган. Бироқ бизнинг давлатда бундай таълим усули мавжуд эмаслигини инобатга олсак, тасвирлардаги ўқувчилар қандайдир иложсизликдан шундай ҳолатда эканликларини тушунамиз.
Балки бу ҳам ўқувчиларни жазолаш услубидир. Бугун яна ерда ўтириб дарс ўтилаётган ҳолат акс этган фото ва видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири томонидан жойланди. Изоҳда эса Қарши шаҳридаги 6-мактаб, дея қолдирилган. Нима ҳам дердик, ерда дарс ўтиш модага айланяпти, шекилли...






