1

Режиссёр Умид Ҳамдамов Озодбек Назарбеков қўйган “ташхис”га муносабат билдирди

МАДАНИЯТ 11.10.2019, 16:38
Режиссёр Умид Ҳамдамов Озодбек Назарбеков қўйган “ташхис”га муносабат билдирди

Ниҳоят, ўзбек киноси хориж павильонида фақат кўргазмага бормайдиган бўлди. Режиссёр Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон”и “ОСКАР-2020” мукофотининг “Энг яхши хорижий фильм” тоифаси рўйхатига киритилди.

Умид ҲАМДАМОВ, “Иссиқ нон” фильми режиссёри: — Кўнглимни “тўкиб”, қоғоз қоралаб сценарийни ёзишга сабаб бўлган бу қаҳрамонлар – ҳаётий прототип. 2008 йил болалиги кемтик ўша қизча билан суҳбатлашгандим... 

Фильмда ўзбекнинг шарқона гўзаллиги кўрсатилгани учун хорижлик томошабинлар эътиборини тортди. Фильм хорижлик кинотанқидчилар синовидан ҳам ўтиб бўлди. Бироқ ўзбек томошабинларини... 

Шунингдек, режиссёр нуфузли кинотақдимотларда ўзбек фильмларининг йўқлиги боиси ва ўзбек киносидаги қатор оғриқли муаммоларга тўхталди. 

— Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “артистларимизга 500 сўм пул бериб, 5000 сўмлик маҳсулотни талаб қилар эканмиз”, деган маънодаги гапини эшитиб қолдим. Бу у киши томонидан қўйилган аниқ ташхис! Очиғи, бундай муносабат ижодкорни хўрлашдан бошқа нарса эмас, - дейди режиссёр суҳбат давомида.

Режиссёр билан бўлган тўлиқ суҳбатни 17-октябрда сотувга чиқадиган “Даракчи” газетасининг 41-сонида ўқишингиз мумкин!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1