АсосийJamiyat

Дам олиш кунларидаги об-ҳаво

'Дам олиш кунларидаги об-ҳаво'ning rasmi

Бугун Волгабўйидан ғарбий Қозоқистон орқали республикамиз ҳудудига нисбатан салқин ҳаво оқими кириб келди, текислик ҳудудларда аввалгидек қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Кундузги ҳарорат мамлакатимизнинг катта қисмида 2-3 даражага пасайиб, шу давр учун хос бўлган меъёрларга яқин бўлади.

Дам олиш кунларида Ўзбекистон аҳолисини илиқ  ва қуруқ об-ҳаво кутмоқда. Бу кунларда республикамизга Туркманистон ҳудудларидан чиққан илиқ ҳаво киради. Термометр устунчаси кундузи 24-27 даражагача кўтарилади.  

Келаётган ҳафта душанба куни навбатдаги ҳаво оқими кириши билан  республиканинг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиб, фақат Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариши мумкин. Айрим жойларда шамол кучайиб, унинг тезлиги 15-20 м/с гача етиши мумкин. Кундузги ҳарорат 18-23 даражагача пасаяди.

    Бошқа янгиликлар