АсосийJamiyat

Мол-мулк ва ер солиғини тўлашни унутмадингизми?

'Мол-мулк ва ер солиғини тўлашни унутмадингизми?'ning rasmi

Жорий йилда Тошкент шаҳрида мол-мулк ва ер солиғи тўланиши лозим бўлган 653 мингдан ортиқ объект мавжуд, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси.

Уларнинг эгаларига давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг 20 майига қадар солиқларни тўлаш ҳақидаги маълумотнома юборилган.

Бугунги кунга қадар юртимиз келажаги учун дахлдорлик ҳисси билан яшаётган фуқаролар томонидан 523 мингдан ортиқ объект учун тўловлар амалга оширилган. 

Таҳлилларга кўра, пойтахтимизнинг Чилонзор (85 фоиз), Бектемир (82,5 фоиз) ҳамда Учтепа туманлари (82 фоиз) фуқаролари мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш бўйича пешқадамлик қилмоқда.

‼️Эслатиб ўтамиз, солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида барча туман давлат солиқ инспекцияларида жорий йилнинг 15 октябрига қадар дам олиш кунларисиз ҳар куни соат 8.00 дан 20.00 га қадар хизмат кўрсатилади. 

▶️Агарда Сиз солиқ органлари ёки банкларга боришга вақт топа олмаётган бўлсангиз, ✳️«CLICK», ✳️«PayMe» ва бошқа замонавий электрон тўлов воситалари ёрдамида мол-мулк ва ер солиқлари бўйича тўловларни амалга оширишингиз мумкин. 

✳️Унутманг! Сиз тўлаган мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллий бюджет даромадларини тўлдириб, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжлари учун сарфланади. 

✅Шундай экан, мол-мулк ва ер солиқларини бугун тўлаб, ўз мажбуриятларингизни бажариш билан бирга шаҳримиз ободлигига ҳисса қўшинг!.

    Бошқа янгиликлар