1

Сенат ялпи мажлиси иккинчи иш кунини бошлади

СИЁСАТ 12.10.2019, 12:14
Сенат ялпи мажлиси иккинчи иш кунини бошлади

Бугун – 12 октябрь куни Олий Мажлис Сенати йигирма учинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда, дея хабар берилди. Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

Сенат раиси Т.Норбоева бошқараётган мажлисда кун тартибига киритилган қолган масалалар кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, кун тартибига 12 масала киритилган бўлиб, мажлиснинг биринчи кунида 19 қонун кўриб чиқилди.

Бугун кўриб чиқиладиган масалалар ичида Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Косонсой, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида, Андижон вилояти Бўз туманининг номини ўзгартириш тўғрисида қўмиталар аъзоларининг ахборотлари эшитилади.

Шу билан бирга, Наманган вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи эшитилади.

Табиий газ қувурлари тизими ҳолати ва ушбу соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши юзасидан, шунингдек, ота-оналар қаровисиз қолган ва меҳрибонлик уйида тарбияланган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашувидаги долзарб масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юборилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси судьяларининг махсус кийими тавсифи ва намунасини тасдиқлаш, Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш каби масалалар сенаторлар эътиборига ҳавола этилади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1