АсосийЖАМИЯТ

Тезкор: бугунги ёмғир сабаб Оҳангаронда юк машинаси ҳалокатга учради ва ёниб кетди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида юк машинаси бошқарувни йўқотиш натижасида бетон тўсиққа...

'Тезкор: бугунги ёмғир сабаб Оҳангаронда юк машинаси ҳалокатга учради ва ёниб кетди'ning rasmi

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида юк машинаси бошқарувни йўқотиш натижасида бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди.

 

Вилоят ички ишлар бош бошқармаси хабарида қайд этилишича, бугун – 2019 йил 14 октябрь куни соат тахминан 15:10 ларда Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 158 километр қисмида Ангрендан Оҳангарон шаҳри томонга ҳаракатланиб келаётган “Мерседес-Бенз” русумли юк машинаси ҳайдовчиси ёмғирли об-ҳаво шароити сабаб бошқарувни йўқотган. Машина эса йўлни ажратувчи бетон тўсиққа бориб урилган. Оқибатда ёнғин келиб чиққан ва юк машинаси ёниб кетган.

Юк машинаси бошқарувида бўлган 31 ёшли ҳайдовчи К.Э айни пайтда соғ-саломат. Вилоят ИИББ хабарига асосланиб  мазкур йўл-транспорт ҳодисасидан тан жароҳати олганлар йўқ, дейилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабарида шунингдек, ҳайдовчилардан ёғингарчилик мавсумида тезликни оширмасликни ва йўл қоидаларига амал қилишни сўраган.

    Бошқа янгиликлар