1

Отабек Умаров Ўзбекистонда илк бор ММА бўйича турнир ташкил қилади

СПОРТ 14.10.2019, 21:09
Отабек Умаров Ўзбекистонда илк бор ММА бўйича турнир ташкил қилади

Триатлон федерацияси раиси, Президент хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг куёви Отабек Умаров Ўзбекистонда илк бор ММА бўйича турнир ташкил қилинишини маълум қилди.

Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилган. 

“Менга ММА спорт тури ҳақида жуда кўп ёзишади. Инсонда ғалабага бўлган иштиёқ ва ишончни оширадиган ҳамда турли йўналишлардаги спортчиларни бирлаштирувчи ушбу спорт турини ривожлантириш ҳақида таклифлар беришади.⠀

Бу йўналишда анча ишларни амалга оширдик. Бунинг самараларидан бири сифатида тез кунларда ўтказилиши кутилаётган GFC турнирини мисол қилишимиз мумкин. Бу Ўзбекистонда ММА бўйича биринчи турнирдир. ⠀

Шоу доирасида Ўзбекистондан етти нафар, Нурмагомедов залидан эса олти нафар спортчилар чиқиш қилади.

Ҳамда ушбу турнир доирасида 23 ноябрь куни таниқли спортчи Ҳабиб билан учрашув ташкил этаётганимизни маълум қиламиз. Уни юқори даражада ташкил этиш учун имкон қадар ҳаракат қиламиз.⠀

Сиз ҳам ушбу учрашувни ташкил этишда иштирок этишингиз мумкин”.

Отабек Умаров хабари остида Ҳабиб билан учрашиш истагида бўлган, профессионал спортда ютуқларга эга бўлганларингиз ҳақида ёзиб қолдиришни сўраган.⠀

“Бу кун кимнингдир ҳаётида ёрқин из қолдириб катта ғалабага йўл очиши мумкин”, — дейди у.⠀

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1