
Маълумки сўнгги икки кунда Республикамизда ҳаво ҳароратининг бироз пасайганлиги ва айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ҳам кузатилди. Айни бугунги кунларда иситиш тизими ўз қўлида бўлмаган кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли орасида қачон исиқлик тизими ишга туширилиши билан боғлиқ саволлар кўпая бошлади.
Маълум қилинишича, кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иситиш даври Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошланади ва тамомланади.
Иситиш даври об-ҳаво ҳарорати 5 кун 8°С дан паст бўлганда бошланади ва 8°С дан юқори бўлганда тамомланади






