Ёхуд “ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ МАБЛАҒЛАРИНИ "ЕГАН" ҲАМТОВОҚ МАНСАБДОРЛАР
2017 йилдан 2018 йил 15 октябрга қадар Боғдод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 60 ёшни қоралаган раҳбари муқаддам икки бор судланганига қарамай, ўзига тегишли хулоса чиқармаган кўринади. Йўқса, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, муқаддам олти бор судланган корхона бош ҳисобчиси билан бировнинг ҳақига хиёнат қилмаган бўлишарди...
63.434.000 СЎМНИ "ЧЎНТАККА УРГАН"
Буюртмачи“Фарғонаминтақавиййўлларгабуюртмачи хизмати” ДУК томонидан Бағдод тумани, Қатағон қишлоғида 4,2км.узунликдаичкихўжаликйўлларинижорийтаъмирлаш учун пудратчига 2018 йил 4 июндаги шартномага асосан аванс тариқасида ўтказиб берилган179.340.000 сўмбюджетмаблағларидан105.453.000сўмликқурилиштаъмирлаш ишларини бажаради. Қолган 63.434.000 сўмни эса “чўнтакка урган”. Ушбу ўтказилган пулларни корхона ҳисоботларида қайд этмай, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритади. Уларни эса буюртмачига тақдимқилган.
ИККИНЧИ ИМКОННИ ҲАМҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАДИ
Осонгина пул орттиришга ўрганган раҳбар“Узйўлбутлаш” шўъба корхонаси томонидан Буюк Британиядан божхона тўловларидан имтиёз қўллаб импорт қилинган ва “Обод қишлоқ” дастури доирасида йўл қурилиш ишларини амалга ошириш учун Бағдод ТЙФУКга берилган 94.695.675сўмлик 53тонна 780 килограмм битум маҳсулотини “KokandGold Future” МЧЖга“ Майда донали иссиқ асфальт ”тайёрлашучун далолатнома асосида ўтказиб беради. У ерда тайёрланган 747,5 тонна 143.045.963 сўмлик маҳсулотни ишончнома бўйича масъул шахс олиши керак эди. Бироқ масъул шахс номидан 2017йил 30ноябрда нафсига қул бўлган раҳбар имзо қўйиб, қабул қилади. Доимгидек расмий ҳужжатларни қалбакилаштиради. Яъни, 109.861.307сўмлик 574,9тонна асфальт маҳсулотини корхонага кирим қилмасдан чиқим қилади.
РАҲБАРИДАНАНДОЗАОЛГАНЯНАБИРНАФСҚУЛИ
Бош ҳисобчи 2018 йил16 октябрдан 2019 йил 19 мартга қадарБағдод туман йўлларданфойдаланиш унитар корхонасигаянги раҳбар этиб тайинланади. Муқаддам 2018 йил судланган корхонанинг янгибош ҳисобчисини ўзига ҳамтовоқ қилиболади.“Фарғонаминтақавий йўлларгабуюртмачи хизмати” ДУК томонидан2018йил18октябрдаги шартномага асосан Қатағон қишлоғининг ички йўлларини жорийтаъмирлашучунаванс тариқасида ўтказиб берилган 278.220.000 сўм бюджет маблағидан 199.220.000 сўмига қурилиштаъмирлаш ишларинибажаради.Табиийки, қолган пулни“ухлатади”. 19 октябрдаги тўлов топшириқномаси орқали жами79.000.000сўмбюджет маблағларини ўзмақсадлари учун сарфлабюборган. Ушбу қонунбузарликлар корхонанинг 20172018 йилдаги молиявий хўжалик фаолияти юзасидантекшириш ўтказилганда фош бўлган. Судланувчилар судда эълон қилинган айбга тўлиқ иқрор бўлишди. Шунингдек, уларнинг айби судда сўралган фуқаровий даъвогар, гувоҳларнинг кўрсатувлари билан ҳам тасдиқланган.
Олимжон ТОҒАЕВ, жиноят ишлари бўйича Бағдод туман суди раиси:
— Судланувчилар тегишлимоддалар биланайблидебтопилди.Корхонанинг иккинчи раҳбариЖКнинг 60-моддаси тартибида ЖИБ Бағдодтуман судининг 2018 йил 12 мартдагиҳукми билантайинланиб,ўталмаган1йилахлоқтузатишишларижазосиниянгиҳукмбўйичатайинланганжазога қисман қўшиб, ўташ учун 2 йилмуддатгамансабдорлик ва моддий жавобгарликюклатилганвазифалардаишлаш муайян ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ойлик ишҳақининг20фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2йил 6ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.Корхонанинг биринчи раҳбари ЖКнинг 60-моддаси тартибида ЖИБ Риштон туман судининг 2018йил 5январдаги ҳукми билан тайинланиб, ўталмаган 8ой муддатга муайян ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси янги ҳукм бўйича тайинланган жазога қисман қўшиб, ўташ учун 3йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш муайян ҳуқуқидан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 120 баравари миқдорида, яъни 24.327.600 сўм жарима жазоси тайинланди.
Иккинчи бош ҳисобчи ЖКнинг 60-моддаси тартибида ЖИБ Бағдод туман судининг 2018йил 20апрелдаги ҳукми билантайинланиб, ўталмаган 1йил 1ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосини янги ҳукм бўйича тайинланган жазога қисман қўшиб, ўташ учун 3йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш муайян ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ойлик иш ҳақининг 20фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда уч йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
“Обод қишлоқ” дастури орқали фалонча қишлоқ обод қилинди...” дея бонг урамиз. Бироқ таҳририятимизга келаётган “туманимизда йўллар таъмирланмаган, сув, газ, чироқ йўқ”, деган мазмундаги мурожаатларнинг кети узилмаётгани ҳам ҳақиқат. Мутасаддилар билан боғланганимизда эса “режага киритилган, тез орада амалга оширилади”, деган жавобларни оламиз. Аслида мавжуд камчиликларнинг бартараф этилмаётганининг аслнегизи“ қаҳрамонлари”миз каби айрим мансабдорларнинг “фаоллиги”да эмасмикан?..
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА, журналист






