АсосийЖИНОЯТ

Маймунни Ўзбекистондан олиб чиқишга уринганлар қўлга олинди

Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи давлатимиз чегаралари яқинида турган “Spa...

'Маймунни Ўзбекистондан олиб чиқишга уринганлар қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи давлатимиз чегаралари яқинида турган “Spark” русумли автомашина божхоначиларимиз эътиборини тортди ва автоулов ҳамда унинг ичида ўтирган фуқаролар Ф.У. ва Ж.С.лар белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашина салонида ноёб орангутан турига мансуб маймун боласи борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, фуқаро У.Ф. божхоначиларни пайқаши биланоқ уддабуронлик билан машина ёнига улоқтирган тамаки қутиси ҳам текширилди.

Текширув жараёнида тамаки қутисида 0,36 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Фуқаро Ж.С.га тегишли сумкада эса 4 дона турли дори воситалари борлиги ҳам маълум бўлди.

Қонунбузардан олинган маймун боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилаётгани маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар