АсосийJamiyat

Халқ таълими вазирлиги “Ўзавтосаноат” ҳамда UzAuto Motors компаниясига “Таълим ҳомийси” кўкрак нишонини топширди

'Халқ таълими вазирлиги “Ўзавтосаноат” ҳамда UzAuto Motors компаниясига “Таълим ҳомийси” кўкрак нишонини топширди'ning rasmi

Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган акция доирасида харид қилинган илк автомобиллар ўз эгаларига топширилди.

Жорий йилнинг 15 октябрь куни халқ таълими тизимида фаолият юритаётган бир гуруҳ педагогларга Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ташкил этилган акция доирасида харид қилинган автомобилларнинг калитлари топширилди.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида UzAuto Motors имтиёзли шартлар асосида автомобиль сотиб олиш имкониятини берувчи акция эълон қилган эди. Барча моделдаги автомобиллар учун эълон қилинган махсус байрамона акция доирасида 10323 нафар ўқитувчи автомобиль олиш учун шартнома имзолади. Уларнинг 6325 нафари Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги тизимида фаолият юритади.

Бир гуруҳ ўқитувчилар 15 октябрь куни харид қилган автомобилларини қабул қилди. Қолган ўқитувчилар автомобилларини босқичма-босқич олади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Темуржон Комилов ўқитувчилар номидан ”Ўзавтосаноат” ва UzAuto Motors компаниялари раҳбариятига ташкил этилган акция учун миннатдорчилик билдирди. 

Тадбир доирасида Темуржон Комилов “Ўзавтосаноат” ҳамда UzAuto Motors раҳбариятига вазирликнинг “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони ҳамда акция доирасида юзага келган масалаларни ўз вақтида ҳал этгани учун компания ходимларига Фахрий ёрлиқларини топширди.

 

    Бошқа янгиликлар