АсосийJinoyat

Маданият вазирлиги: “Билетнинг муддати ўтган бўлса ҳам фойдаланишга яроқли”

'Маданият вазирлиги: “Билетнинг муддати ўтган бўлса ҳам фойдаланишга яроқли”'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Самарқандда муддати ўтган билетлар ўқитувчиларга мажбурий сотилаётган экан” ҳамда “Яна мажбурий билет масаласи. Бу сафар боғча мудираларига 15 минг сўмдан сотилмоқда” деб номланган мурожаат юзасидан вилоят Маданият бошқармаси муносабат билдирди.

Айтилишича, Маданият вазирлиги ҳамда Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича Тожикистон Республикаси Садриддин Айний номидаги давлат академик опера ва балет театри томонидан Самарқанд вилоятига гастроль сафарини ўтказиш учун хат юборилган.

Шунга асосан Самарқанд вилояти ҳокимлигининг қўшни мамлакатнинг театр жамоасининг Самарқандда сафари юзасидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланган. Ушбу режага асосан вилоятдаги корхона, ташкилот ва таълим муассасалари Тожикистон театри томонидан вилоят Мусиқали драма театрида намойиш этилаётган спектаклларга ихтиёрийлик асосида ташриф буюрмоқда.

Театр тамошаларига кириш учун эски билетлар тарқатилганлиги бўйича Тожикистон Республикаси Садриддин Айний номидаги давлат академик опера ва балет театри директорининг биринчи ўринбосари С.Нуруллоевдан изоҳ сўралганда, мазкур билетлар Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан текширилган бўлиб, қонунийлиги таъминланганлиги ва 2018 йилда чиқарилган билетлар 2019 йилда ҳам фойдаланиш мумкинлиги билдирди.

    Бошқа янгиликлар