Сирдарё вилоят 2-сектор раҳбари Р.Машарипов ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Р.Юлдашевлар томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам институти вилоят филиалида ётиб даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олинди ва уларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам аҳволи ўрганилди.

Шунингдек, филиалга жорий йилда 654,0 минг АҚШ доллари қийматида олиб келинган энг замонавий тиббиёт ускуналаридан фойдаланиш жараёни кўздан кечирилди. Филиалга кўп йиллар давомида бундай ускуналарга зарурат мавжуд бўлсада, таъминлаш чоралари кўрилмаган. Бу эса ўз навбатида беморларни даволашда муаммо ва қийнчиликларга сабаб бўлиб келган.

Президентимизнинг Сирдарё вилояти Ховос туманига ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан жами 104 нафар мутахассислардан иборат 4 та ишчи гурухи тузилиб, мутахассислар томонидан 745.557 нафар тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижасида 341.194 нафарида касалликлар аниқланди. Шунингдек, мутахассислар томонидан 2512 нафар уйда ётиб қолган беморлар кўрикдан ўтказилиб, тегишли тиббий ёрда кўрсатилди.






