Виза эгаларига яшаш ҳуқуқи 10 йил муддатга берилади, деб ёзади Forbes.kz Адлия вазирлигига таянган ҳолда.
Қонунчиликдаги ўзгаришларга кўра, 2019 йил октябрь ойидан бошлаб 3 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган чет эл фуқаросига Ўзбекистонда 10 йил муддатга яшаш ҳуқуқи берилади. Илгари республикада бўлиш муддати 5 йил эди.
Инвестицион визани олиш ва узайтириш учун стандарт ариза билан мурожаат қилиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонадан ариза, шунингдек тегишли инвестиция сертификатларидан бирини ва миллий паспортни тақдим этиш керак.
Инвестицион визага эга чет эл инвесторлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари бир қатор имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар. Масалан, олий ўқув юртларида ўқиётганда, у Ўзбекистон фуқаролари учун тақдим этилган шартлар асосида ўқиш ҳуқуқига эга.






