АсосийJamiyat

Молдовада ўзбекистонлик ишчилар учун кунлик 40 АҚШ долларигача маош таклиф қилинмоқда

'Молдовада ўзбекистонлик ишчилар учун кунлик 40 АҚШ долларигача маош таклиф қилинмоқда'ning rasmi

Молдовалик боғбонларнинг EastFruit журналистларига берган хабарларига кўра, 2019 йилда улар биринчи мартта ишчи кучи тақчиллигига учраган. Натижада, бу йили рекорд даражани ташкил этиши кутилаётган олма ҳосилини қисқа вақтда териб олишга улгурмаслиги ва маҳсулотни сақлашда йўқотишларга сабаб  бўлиши мумкин. Мавсум аввалидан йирик боғдорчилик хўжаликлари Марказий Осиё давлатларидан ишчилар қидиришни бошлашган. Хусусан, бир нечта корхоналар томонидан ўзбекистонлик ишчилар қонуний иш билан таъминланган.

Ҳорижлик ишчиларни ёллаган тадбиркорларнинг таъкидлашларича, Молдовадаги ўзбекистонлик ишчилар кунига 40 АҚШ долларигача бўлган миқдорда пул ишлаб топишлари мумкин. Улар ойига 600 дан 1000 АҚШ долларигача маош олишади. Иш вақтлари эса кунлик 10-12 соат. Ишчилар иш ҳақларидан ташқари бепул турар-жой ва озиқ-овқат билан таъминланиши ҳам айтиб ўтилган. 

 

    Бошқа янгиликлар