АсосийJamiyat

Киракашлардан пул йиғаётган зўравонларни ИИБ ҳимоя қилаётгани ростми?

'Киракашлардан пул йиғаётган зўравонларни ИИБ ҳимоя қилаётгани ростми?'ning rasmi

2019 йил 16 октябрь куни телеграмм мессенджерининг “Sizdantelegram” каналида “ФАРҒОНА – “Киракашлардан ноқонуний пул йиғаётган зўравонларни ИИБ раҳбарияти ҳимоя қилаётгани ростми?” сарлавҳали хабар тарқалган.Ушбу маълумотга ИИВ матбуот хизмати зудлик билан аниқлик киритди

Мазкур ҳолат Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Маълум бўлдики, вилоятининг Фурқат тумани Навбаҳор шаҳарчасида жойлашган шоҳбекат ва унга ёндош ҳудудларда туманлараро, йўналишли ва йўналишсиз йўловчи ташувчи такси ҳайдовчиларидан ноқонуний пул йиғиш ҳолатлари юзасидан ички ишлар органларига мурожаат келиб тушмаган.

    Бошқа янгиликлар