АсосийЖАМИЯТ

Бухорода Туркия тиббиёт фанлари университетининг факультети ва олий мактаби очилди

Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти қошида Туркия Республикаси Тибби...

'Бухорода Туркия тиббиёт фанлари университетининг факультети ва олий мактаби очилди'ning rasmi

Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти қошида Туркия Республикаси Тиббиёт фанлари университетининг тиббиёт факультети ва малакали тиббий хизматлар олий мактаби очилди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ва бошқалар иштирок этди.

Жаҳонга машҳур Туркия тиббиёт фанлари университетининг буюк ҳаким Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти қошида тиббиёт факультети ва малакали тиббий хизматлар олий мактаби очилгани ҳам мазкур йўналишдаги ҳамкорлик самарасидир. Мазкур таълим муассасалари шахсан Туркия Президентининг жорий йил апрель ва июнь ойида имзолаган ҳужжатлари асосида ташкил этилди.

Туркия тиббиёт фанлари университетининг БухДТИ қошидаги тиббиёт факультетида ўқиш олти йиллик бўлиб, бу ерда даволаш мутахассислиги бўйича бакалаврлар тайёрланади. Уч йиллик малакали тиббий хизматлар олий мактабида эса соғлиқни сақлаш муассасаларига шифокорлар ёрдамчилари бўладиган биринчи шошилинч ёрдам, физиотерапея ва анестезиология йўналишлари бўйича мутахассислар етказиб берилади.

Таъкидлаш керак, хориж тиббиёт факультетида дастлабки ўқув йилида 80 нафар йигит -қиз бакалавриат йўналишига, шунингдек, малакали тиббий хизматлар олий мактабига эса 66 нафар ёшлар ўқишга қабул қилинди. Тадбирда улар фан асосларини чуқур эгаллаб, малакали мутахассис бўлиб етишиш ва инсонлар саломатлиги учун виждонан хизмат қилишга ўзбек ва турк тилларида тантанали қасамёд қилди.

–Хорижий факультетга ўқишга кириш учун бир неча юзлаб ёшлар ҳужжат топширган эди, – дейди талабалардан бири Хуршида Рўзимуродова. – Бир ўринга 8 абитуриент даъвогарлик қилди. Кучли рақобат шароитида тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, талаба бўлганимдан бахтиёрман.

Жорий ўқув йили Бухоро давлат тиббиёт институти учун ўзига хос бўлди. Туркия Тиббиёт фанлари университетининг тиббиёт факультети ва малакали тиббий хизматлар олий мактаби билан бирга институтда халқаро факультет ҳам очилди. У жаҳоннинг турли мамлакатларида Абу Али Ибн Сино номи билан аталгувчи ҳамда нуфузи йил сайин ошиб бораётганолий билимгоҳда ўқиш истагидаги ёшлар сони кўпайиб бораётгани инобатга олиниб ташкил этилди. Бу ерда янги ўқув йилида Туркманистон, Россия, Озарбайжон, Эрон, Афғонистон, Покистон, Қозоғистон мамлакатларидан юзлаб талабалар қабул қилинди. Улар сафига яқинда 100 нафар ҳиндистонлик ёшлар ҳам қўшилади. Шу тариқа, чет эллик талабалар сони 600 дан ошади.

    Бошқа янгиликлар