Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид Ол Мактумнинг ўғли, Дубай амирлигининг меросхўр шаҳзодаси Ҳамдан ибн Муҳаммад Ол Мактум Ўзбекистонга йўрға тувалоқ овлаш учун келди. У бу ҳақида ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилган.
Қироллик оиласи вакиллари Ўзбекистонда ов уюштиришни хуш кўришади. Аввалги сафар бу турдаги ташриф доирасида БАА бош вазири ва Дубай амири қишлоқ мактабида хам бўлган эдилар.






