АсосийJamiyat

Уйдаги энг хавфли жой номи маълум бўлди

'Уйдаги энг хавфли жой номи маълум бўлди'ning rasmi

Аризона университетининг жамоатчилик саломатлиги, атроф-муҳит ва иммунология кафедраси профессори Чарлз Гербнинг айтишича, уйдаги зарарли микроорганизмларнинг асосий манбаи бу ошхона раковинаси саналади.

“Бу ерда ҳожатхонадан ҳам кўпроқ бактериялар мавжуд. Бундан ташқари, ошхонада салмонеллалар ва ичак таёқчасини тарқатадиган маҳсулотларни тайёрлаймиз”, — деди Герб.

Бундан ташқари, раковинада хом гўшт маҳсулотларини эритилиб, ювилади. Шунингдек оштахтада туалет ўриндиғиданда кўпроқ микроблар мавжуд.

Ошхонадаги бошқа ифлос нарсалар қаторида Герб стол тахта, идишларни ювиш учун сочиқлар, совутгич тутқичи, губкалар ва латтани қайд этган, деб ёзади CНН.

 

    Бошқа янгиликлар