АсосийЖАМИЯТ

"Хорижий иш берувчилардан фуқароларимизнинг 354,9 минг АҚШ доллар иш ҳақлари ундириб берилган"

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг телеграмдаги расмий...

'"Хорижий иш берувчилардан фуқароларимизнинг 354,9 минг АҚШ доллар иш ҳақлари ундириб берилган"'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг телеграмдаги расмий каналида берилган маълумотларга қараганда, шу кунгача:

Мамлакатимизда 90 та юридик шахс хусусий бандлик агентлиги сифатида рўйхатдан ўтган. Уларнинг 60 таси фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия олган. Ва шундан 11 тасида чет элга кетишдан олдин кўниктириш ва ўқитиш марказлари ташкил этилган.

Андижон, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида Россия миграция марказининг ваколатхоналари ташкил этилди. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Корея Республикаси Кванджу шаҳри, Россия Федерациясининг Москва шаҳрида ваколатхоналари ташкил этилди. Ушбу ваколатхоналарда 17,5 минг нафар фуқароларга маслаҳатлар берилган, 534 нафар фуқарога хорижий иш берувчилардан 354,9 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўланмаган ойлик иш ҳақлари ундирилган.

Вазирлик ваколатхоналари кўмаги билан 2,2 минг фуқаро Россия Федерациясидаги вақтинчалик сақлаш марказларидан Ўзбекистонга қайтарилган, 60 нафар фуқаро учун авиачипталар харид қилинган ва 178 фуқаронинг жасади олиб келинган.

    Бошқа янгиликлар