АсосийЖАМИЯТ

Британиялик журналист Ўзбекистон мўжизаларини кашф этди

“Буюк Ипак йўли бўйлаб Ўзбекистоннинг мўъжизаларини кашф этинг” – бу журналист Софи Ибботс...

'Британиялик журналист Ўзбекистон мўжизаларини кашф этди'ning rasmi

“Буюк Ипак йўли бўйлаб Ўзбекистоннинг мўъжизаларини кашф этинг” – бу журналист Софи Ибботсоннинг Британиядаги “The Travel Magazine” журналида чоп этган мақоласининг сарлавҳаси, дея хабар бермоқда uzbekistan.travel.

София Ибботсон Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиб: “Ўзбекистон сайёҳлар учун нимаси билан қизиқ ва қайси диққатга сазовор жойлари бизга уни шу қадар машҳур қилади?” деб савол беради, журнал саҳифасида у энг ёрқин таассуротлари билан ўртоқлашади ва мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилиш учун амалий маслаҳатларни беради.

Журналистнинг сўзларига кўра, Буюк Ипак йўли Рим империясидан ҳам каттароқдир ва у дунёнинг турли бурчаклари ўртасидаги савдо, илмий ва маданий алоқаларни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган. Бугунги кунда сайёҳларнинг диққат марказида Буюк Ипак йўлининг марказида жойлашган Ўзбекистон, шарқ маданияти ихлосмандлари учун бу давлат ҳақиқий кашфиёт.

“Энди янги визасиз режим, хусусан Британияликлар учун визасиз режим ва Лондондан Тошкентга тўғридан-тўғри рейснинг мавжудлиги туфайли ушбу ноёб мамлакатга бориш осон ва бу ишни тез амалга ошириш мумкин”.

UNESCOнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган Буюк Ипак йўлининг тарихий шаҳарлари – Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари одатда саёҳатчиларнинг эътиборини тортади,бу шаҳарлар узоқ вақтдан бери қадимий меъморчилик дурдоналари билан сайёҳлар қалбини забт этиб келган. Бироқ, Ўзбекистонда антик ва меъморий меросга эга жаҳон сайёҳлик йўналишлари билан муносиб рақобатлаша оладиган унутилмас ноёб жойлар кўп.

Бундай таниқли бўлмаган ҳудудлардан бири Термиздир. Бу ерда Амударё соҳилидаги қадимги Искандария шаҳри эътибордан четда қолади. Буюк Александр Македонский томонидан асос солинган буюк Юнон-Бақтрия шаҳарларидан бири.

Қорақалпогъистонда С. Ибботсон рус авангард расмларининг энг яхши тўпламлари йиғилган Нукусдаги ноёб И. Савитский музейига ташриф буюришни маслаҳат беради. “Тақиқланган санъат чўллари” ҳужжатли филми бу ердаги энг ноёб тўпламга бағишланган бўлиб, унда хорижий томошабинларга ушбу ноёб музейнинг яратилиши, қандай қилиб улар оз-оздан сурат йиғиб, Совет цензурасидан ҳимоя қилганлиги тўғрисида сўзлаб беради.

– Ўзбек халқи минг йиллар давомида ўз юртига келган меҳмонлар ва саёҳатчиларни доимо қарши олган. Агар омадингиз бўлса, унда сиз бундай шарафли меҳмонлардан бири бўлишингиз мумкин. Зеро, ҳеч бир мамлакатда Ўзбекистондаги каби самимий меҳмондўстликни учратиб бўлмайди.

Ўзбекистон ҳақидаги мақола нафақат Ўзбекистондаги ноёб шаҳарлар ва тарихий жойлар тўғрисида, балки мамлакатнинг сайёҳлик инфратузилмаси, замонавий турар-жой шароитлари ҳақида ҳам маълумот беради, шунингдек, мамлакатимиз шаҳарларига саёҳатлар танловини ҳам тақдим этади.

    Бошқа янгиликлар