АсосийJamiyat

Пиёданинг ҳам эътирози ўрганиладими?

'Пиёданинг ҳам эътирози ўрганиладими?'ning rasmi

2019 йилнинг 17 октябрь куни “Борода” (https://t.me/Boroda_kanal)телеграм каналига жойлаштирилган “Андижонда пиёда эътирози: пиёдалар йўл белгиларини ким қўйган бўлса ҳам йўлни ўртасигаям қўйсин мана шу жойда 4 мартта ЙТХ авария содир бўлибди” номли видео мурожаатда акс этганҳолатлар Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва мутасадди идоралар ходимлари иштирокида ўрганиб чиқилди.

Аниқландики, Андижон шаҳрининг Фурқат кўчасида жойлашган Болалар шифохонаси олдидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидаги 5.16.1 ва 5.16.2 йўл белгилари ҳамда 1.14.1 ва 1.14.2 ётиқ йўл чизиқлари Давлатлараро стандартлар (ГОСТ-23457-86) талабларига мувофиқ.

“Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 91-бандида “Пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 5 метрдан кам масофа қолганда тўхташ тақиқланади” деб баён қилинган. Ушбу видео мурожаатдаги 5.16.1 ва 5.16.2 йўл белгилари кўринмаётганлигига сабаб, пиёдалар ўтиш жойида ва улардан олдин 5 метрдан кам масофа қолганда транспорт воситаси тўхтаб турганлигидир. 

ҲозирдаАндижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан Андижон шаҳрининг Фурқат кўчасида жойлашган Болалар шифохонаси олдидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига фуқаролар томонидан автомашиналарни қўйиб олиш ҳолатларига барҳам бериш ва уларнинг олдини олиш чоралари қўрилмоқда.

Шу ўринда, ҳайдовчилардан пиёдалар ўтиш жойларига яқинлашганда тезликни камайтириб, пиёдалар йўлдан ўтиб бўлганига ишонч ҳосил қилгандан сўнг ҳаракатни давом эттиришларини сўраб қоламиз. Унутманг, пиёдалар орасида Сизнинг ҳам яқинларингиз бўлиши мумкин. 

 

    Бошқа янгиликлар