АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда ҳайдовчи йўл-патрул хизмати инспекторини уриб юборди (Видео)

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги чорраҳада ҳайдовчи автомобиль бошқариб келаётиб,...

'Тошкентда ҳайдовчи йўл-патрул хизмати инспекторини уриб юборди (Видео)'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги чорраҳада ҳайдовчи автомобиль бошқариб келаётиб, йўл-патрул хизмати инспекторини уриб юборди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Воқеа Абай ва А.Қодирий кўчалари кесишган чорраҳада бугун – 18 октябрь куни эрталаб  соат 08.00 да содир бўлди. 

Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси 25 яшар А.Р. бу автотранспорт ходисасини содир этиб, ўз хизмат бурчини ўтаётган ходим лейтенант М.Д.ни уриб юборган. Инспектор ушбу ҳодисада тан жароҳати олганлиги сабабли шифохонага олиб борилган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Видео:

 

Бошқа янгиликлар